Латвиянинг Ахборот тизимлари менежменти университети ўртасида ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди.

Жорий йилнинг 8 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги “Ёшлар инновация маркази” ДУК ва Латвиянинг Ахборот тизимлари менежменти Олий мактабининг Фарғона шаҳридаги филиали ўртасида ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди.
Ҳужжат имзолаш маросимида Латвиянинг Ахборот тизимлари менежменти Олий мактабининг Фарғона шаҳридаги филиали ректори Ҳ.Т. Абдурахмонов, Олий мактаб проректорлари, деканлари, бўлим бошлиқлари, кафедра мудирлари, талаба ёшлар, Марказ директори Ф.Ш Усманов ва бошқалар иштирок этишди.
Тадбирда иқтидорли ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш, уларнинг инновацион ғояларини кенг жорий этиш орқали илмий-техник тараққиётга ҳисса қўшишларига имконият яратиш борасида фикр алмашилди. Марказ вакиллари томонидан инновацион лойиҳалар яратиш бўйича тренинг машғулотлари ўтказиш бўйича берилган таклиф илиқ кутиб олинди. Бу борада ҳафтанинг ҳар сешанба кунлари тренинг машғулотлари ўтказишга келишиб олинди.